< Ortga

36-maktab

Вахобов Азимжон Абдумуталович- туман ҳокими
1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак
Январь ойининг биринчи ўн кунлиги, Февраль ойининг иккинчи ўн кунлиги, Март ойининг учинчи ўн кунлиги Апрель ойининг биринчи ўн кунлиги, Май ойининг иккинчи ўн кунлиги, Июнь ойининг иккинчи ўн кунлиги Июль ойининг биринчи ўн кунлиги, Август ойининг биринчи ўн кунлиги, Ўқув йилининг биринчи куни Октябрь ойининг биринчи ўн кунлиги, Ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги, Декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги

Бажарилган ишлар

Учқўргон туман 36 - мактабда 2020йил 20 февраль куни спорт мусобақасида 5-А синф ўқувчиси Абдухалилов Бобурбек ва 6-А синф ўқувчиси Махмуджонов Бехрузбек бокс бўйича Узбекистон чемпиони булиб 1- даражали диплом, олтин медаль, ва 10-А синф ўқувчиси Хамиджонов Зухриддин Инновацион дастурлар яратиш бўйича вилоят босқичи совриндори булганлиги учун туман хокими А.Вахобов томонидан компьютер билан тагдирланди.

Учқўргон тумани 36 - мактабда "Ижтимоий, маънавий ва маьрифий ишлар" буйича туман хокими ўринбосари С. Турсунов ташриф буюрди ва мактабда ўқитувчи ва ўқувчиларга шароитларни яратилиши бўйича таьлим сифати, иссиклик тизими, ободонлаштириш ишларини олиб борилиши билан танишди.

Учқўргон тумани 36 - мактабда махалла раиси, туман ишчи гурухи аьзолари, ота- оналар ва ўқувчилар иштирокида "Математика фан шохи " тадбирибўлиб ўтди.

Учкургон тумани 36-мактабда Фавкулодда вазиятлар буйича Учқўрғон тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими инспекторлари ва ўқувчилар ўртасида ёнғин хавфсизлиги ва ёнғиннинг олдини олиш бўйича мулоқот бўлиб ўтди

36-мактабда 9-11 синф ўқувчилари билан “Мухаммад Зариф” жоъме масжиди имоми Ш.Исроилов билан сухбат ўтказилди.

Учкургон туман 36- умумий ўрта таълим мактабида ИИБ майор Махкамов М, махалла раиси Э . Дехконов, ота - оналар қўмитаси раиси М.Шокировалар ота - оналар билан "Ўқувчилар ўртасида нохуш холатларни олдини олиш ,уларнинг рухий холатида содир бўладиган ўзгаришларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш" буйича амалга оширилган ишлар юзасидан сухбат бўлиб ўтди.

Учқўргон тумани 36- умумий ўрта таьлим мактаби 2-А ўқувчиси Муслимахон Эхматжанова " Litte Hippo" олимпиадасида Республика босқичига муваффакиятли 71 балл туплаб ғолиб бўлди.